Ўзбекистон | 16:27 / 09.04.2020
19668
1 дақиқада ўқилади

Президент администрацияси «Бизнесга ёрдам» Telegram-ботини ишга туширди

Бот – пандемия даврида Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қарорлари бўйича тадбиркорлар таклифларини йиғиш учун мўлжалланган.

Бот орқали тадбиркорлар карантин даврида иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлашга оид қабул қилинаётган президент қарорлари лойиҳаларига таклиф бериши мумкин.

Help Business Uzbekistan номли бот қуйидаги манзилда жойлашган: http://t.me/help_business_uzbot

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 19 мартдаги фармони билан инқирозга қарши чораларнинг биринчи пакети қабул қилиниб, шу асосда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига 500 миллиард сўм қўшимча маблағ берилиши кўзда тутилган эди.

3 апрель куни имзоланган янги фармон билан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг янги чоралари белгиланди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид