Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вашингтон АҚШдан ўз фуқароларини олиб чиқишни истамаётган давлатларга санкциялар киритади
АҚШ президенти Дональд Трамп пандемия шароитида АҚШдан ўз фуқароларини олиб чиқишдан бош тортаётган ёки бу жараённи чўзаётган давлатларга виза санкциялари киритиш ҳақидаги меморандумни имзолади.
“АҚШдан пандемия вақтида ўз фуқароларини ёки резидентларини қабул қилмаётган ёки буни асоссиз чўзаётган давлатлар америкаликлар учун соғлиқни сақлаш соҳасида хавфлар туғдирмоқда. АҚШ қонунларни бузаётган хорижий фуқароларни қайтариш учун имкониятга эга бўлиши керак”, деб айтилган ҳужжатда.
Трамп топшириғига кўра, АҚШ ички хавфсизлик вазири бундай давлатлар рўйхатини давлат котибига тақдим қилиши керак. Давлат котиби рўйхатни ўрганиб чиққандан кейин 7 кундан кечикмай виза санкцияларини киритиш режасини қабул қилиши ва уни амалга ошириши лозим.
“Агар хорижий давлат ўз фуқароларини қабул қилишни бошласа, киритилган санкциялар амал қилиши тўхтатиши керак”, дейилган меморандумда. Ҳужжат узайтирилмаса, унда 2020 йил 31 декабрда амал қилишдан тўхтайди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026