Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда «Аммофос» ўғитларини ҳужжатларсиз олиб кетаётган шахс аниқланди
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖҚБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими ходимлари “Сангзор-15” постида Жиззах-Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб келаётган Шароф Рашидов тумани, Самарқанд маҳалласида истиқомат қилувчи Л.Б. бошқарувида бўлган “HYUNDAI PORTER II” юк автоуловини тўхтатиб текширганда, 46 дона полиэтилен қопларда 2300 кг “Аммофос” минерали ҳужжатларсиз олиб кетилаётгани аниқланди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, фуқаро Л.Б. ички ишлар ходимларига минерал ўғитни Тошкент вилояти, Бекобод туманидаги савдо дўконидан харид қилганини билдирган. Харид чеклари яшаш уйида қолганлиги ҳақида кўрсатма берган.
Ушбу ҳолат бўйича вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари ўтказилганда бир қанча қонунбузилиш ҳолатлари юзага чиқди.
Яъни, фуқаро Л.Б. минерал ўғитнинг 12 та қопини Шароф Рашидов тумани, Самарқанд маҳалласида истиқомат қилувчи, фермер хўжалиги раиси А.Р.дан сотиб олган.
Суриштирув давомида юк машинасидаги 1400 килограмм минерал ўғит Жиззах шаҳар, Олмазор маҳалласида истиқомат қилуви М.С.га тегишли эканлиги маълум бўлди.
Фуқаро М.С. ушбу минерал ўғитларни Пахтакор туманидаги фермер хўжаликлари раисларидан харид қилган.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖҚБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.