Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда январь-март ойларида автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ошди
2019 йилнинг шу даврида 59 505 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 75 635 дона
Давлат статистика қўмитаси 2020 йил январь-март ойларида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди.
Хусусан, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошган. 2019 йилнинг шу даврида 59 505 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 75 635 дона.
Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йил январь-март ойларида 20 721 Nexia T-250, 17 759 дона Cobalt, 14 459 дона Lacetti-Gentra, 12 970 дона Damas, 8 256 дона Spark ҳамда 1 470 дона Labo автомобили ишлаб чиқарилди.
Юк автомобилларини ишлаб чиқариш камайди. 2019 йилда - 1 323 дона, 2020 йилда - 1 014.
Автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш кўпайди. 2019 йилда 48,5 минг дона двигатель чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 64,6.
2020 йил январь-март ойларида трактор ишлаб чиқариш ҳажми 222 донани ташкил этди (2019 йилда - 101).
Мавзуга оид
10:19 / 14.07.2026
Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 25 фоизга ошди
17:51 / 13.07.2026
Ўзбекистонда газеталар сони 15 йилда уч баробар камайди
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:25 / 06.07.2026