Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантин вақтида жазони ўтиш муддати тугаган маҳкумларни озодликка чиқариш кечиктирилмайди - ИИВ
Жазо муддатини ўтаб бўлган маҳкумни озод этишдан олдин, тиббиёт ходимининг тегишли тиббий кўригидан ўтказиб, зарурий тиббий санитар анжомлар билан таъминлангач, унга озод этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади
Карантин вақтида жазони ўтиш муддати тугаган маҳкумларни озодликка чиқариш кечиктирилмайди. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, карантин шароитида маҳкумларни озодликка чиқариш жараёни кечиктирилмайди.
“Суднинг қарори асосида, жазо муддатини ўтаб бўлган маҳкумни озод этишдан олдин, тиббиёт ходимининг тегишли тиббий кўригидан ўтказиб, зарурий тиббий санитар анжомлар билан таъминлангач, унга озод этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади.
Шундан сўнг, уни доимий яшаш манзилига етиб бориши учун зарурий пул маблағи билан таъминланади. Ушбу шахснинг яшаш жойи бўйича хизмат кўрсатувчи пробация хизмати ходимларига бу ҳақда хабар берилади”, - дея айтиб ўтди Шоҳрух Ғиёсов.
Бундан олдин, ИИВ карантин қоидалари бузилганда автомашина жарима майдонига қўйилиши қонуний ҳисобланиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026
Ҳайвонлар касалликлари бўйича карантин қоидалари тасдиқланди
10:18 / 19.03.2026