Жиззахда ноқонуний ташиб кетилаётган балиқ маҳсулотлари тўхтатиб қолинди
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда
Арнасой тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида балиқ маҳсулотларини ноқонуний ташиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, туманнинг Б.Файзиев маҳалласи ҳудудида ташкил этилган тўсиқ постида Зафаробод йўналишида ҳаракатланиб келаётган Пахтакор тумани, Сувонобод маҳалласида истиқомат қилувчи, 1984 йил туғилган Б.О. бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли автомашина тўхтатиб текширилганда, 15 дона 35 килограмм балиқ маҳсулоти ноқонуний ташиб кетилаётгани маълум бўлди.
Ҳуқуқбузар балиқ маҳсулотини Чинобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1994 йил туғилган Д.Л.дан 945 минг сўм пул эвазига сотиб олганлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Мавзуга оид
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
10:40 / 08.10.2024
Ўрта Чирчиқда ноқонуний тарзда балиқ овлаган шахслар табиатга 42 млн сўм зарар етказди
23:17 / 23.09.2024
Хитойда 3D-принтер ёрдамида балиқ гўшти муқобили яратилди
08:10 / 06.09.2024