Фарғона ва Ўш давлат университетлари олимлари Кампиробод ҳавзасида қўшма ихтиологик экспедиция ўтказди. Мутахассислар олти кун давомида 14 турдаги балиқни аниқлашди.
Тадқиқотлар Кампиробод сув омборига қуйиладиган Қуршоб, Қорадарё, Ясси, Зергер ва Келдюк дарёларининг қуйи оқимида олиб борилди.

Мутахассислар аниқланган икки турдаги балиқдан молекуляр-генетик таҳлил ўтказиш учун намуналар олди. Қўшимча тадқиқотлар лаборатория шароитида амалга оширилади.

Олимларнинг маълумот беришича, аниқланган 14 тур рўйхатига Кампиробод сув омборида кенг тарқалган оддий сазан, оқ дўнгпешона ва қиличбалиқ киритилмаган.
Тадқиқот якунлари бўйича университетлар ихтиология ва биохилма-хилликни ўрганиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.











