Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.  

10 млн кишилик шаҳарга бошқа шаҳарлар аҳолиси ва у ерда рўйхатдан ўтмаган транспорт кириши тақиқланди.

Аввалроқ Харбинга Хитой ташқарисидан ёки эпидемия ҳудудларидан келганлар 28 кунлик карантинни ўтишлари керак бўлган. Шаҳар раҳбарияти коронавирус тарқалиши қайд қилинган турар-жойларни ҳам 14 кунга ёпишга қарор қилган. 

Харбин Россия билан чегарадош Хэйлунцзян провинцияси пойтахти ҳисобланади.

Шаҳарда коронавирусга чалинганлар сони 52 нафарга етган. Улардан 3 нафари Россиядан келган. Шу билан бирга яна 1400 киши кузатув остида қолиб, улар коронавирус аломатлари мавжудлигига текширилмоқда.