Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молимизда ҳамюртларимизнинг ҳам ҳақи бор: паст дарғомлик тадбиркор кўплаб фуқароларга кўмак кўрсатди
Паст Дарғом туманида жойлашган «SAMARQAND KAMALAK INVEST TEKSTIL» масъулияти чекланган жамияти юртимизда карантин эълон қилингандан буён юзлаб оилаларга озиқ-овқат ва пул билан кўмак кўрсатиб келмоқда.
«Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида кеча, 27 апрель куни ҳам корхона томонидан 322 та оилага 14 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.


Ўтган ойда ҳам қатор маҳаллалардаги кам таъминланган оилаларга бир миллион сўмдан пул ва зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 40 тадан тиббиёт ниқоблари тарқатгач, корхона раҳбари Қуёш Ҳақбердиев ўз мақсадини маълум қилганди. Тадбиркорга кўра, у шу йўл билан ёрдамга муҳтож оилаларга кўмак кўрсатиш ва буни тарғиб қилиш орқали бошқаларни ҳам имкон қадар эзгу ишга жалб этишга ҳаракат қилмоқда.


Бу сафар 20 дан ортиқ маҳаллалардаги ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаб, кўмак кўрсатган корхона бугун, 28 апрель куни ҳам саховат ишларини давом эттирмоқда. Кун охирига қадар 678 та хонадонни зарурий 14 хил озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мўлжалланган.


Умуман, «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида сўнгги кунларда корхона Паст Дарғом туманидаги 1000 та хонадонга, Нуробод туманидаги 50 та хонадонга 14 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлар етказиб берди.


«Ҳозир юртдошларимизга ёрдамимиз ҳар доимгидан ҳам муҳим. Буни кўпчилик англаб турибди. Қолаверса, топган-тутган даромадимизда муҳтожларнинг ҳам ҳақи бор. Бугунги кун тадбиркори учун кимнингдир оғир аҳволда эканини била туриб хотиржам бўлиш ярашмаса керак. Шу сабабдан қийин вазиятга тушиб қолган ҳамюртларимизни пул ёки озиқ-овқатлар билан қўллаб қувватлашга бор имконимиз билан ҳаракат қилиб келяпмиз», дейди корхона раҳбари.
«Самарқанд камалан инвест текстил» МЧЖ ип калава, газлама ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб 2019 йилдаёқ 800 кишилик иш ўрни яратган. Ҳозирда кластер усулида ҳам фаолият юритиб пахта хом ашёси етиштиради. Ҳозирда кластер корхонаси қишлоқ хўжалиги, пахта хом ашёсини қайта ишлаш, пахта толасини қайта ишлаш фаолиятлари билан шуғулланмоқда.

Корхона томонидан 2020-2021 йилларга мўлжалланган 3 та йирик янги лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.
Ип калава ишлаб чиқариш бўйича қуввати 11 000 тонна пахта толасини қайта ишлаш лойиҳаси битгач 450 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.


Тайёр газлама ишлаб чиқариш лойиҳасида эса 5000 тонна ип калава қайта ишлаш мўлжалланган бўлиб, доимий ишчи ўрни 180 нафарга кўпаяди. Шунингдек пахта чигитини қайта ишлаш, ёғ-мой ишлаб чиқариш бўйича навбатдаги лойиҳа билан йилига 50 000 тонна пахта чигитини қайта ишлаш ва 220 нафар фуқарони ишга олиш кўзланган. Мазкур режалар амалга ошса корхонанинг экспорт ҳажми 25 миллион АҚШ долларига кўпайиши кутиляпти.
Корхона раҳбарияти ишда эришилган ютуқлар, бараканинг асосий сабаби саховат ишларида деб билади.
Мавзуга оид
16:47 / 21.11.2022
Самарқандда маҳалланинг қиморбоз раиси ишдан олинди
16:13 / 06.10.2022
“Любой” ишни биттада битиради”ган участкавой фуқаронинг “Equinox”ини дабдала қилди. Унга чора кўрилмаётгани эса шунчаки абсурд
12:45 / 29.05.2022
Оёқсиз йигит: инсон иродаси чегара билмайди
12:19 / 11.03.2022