Ўзбекистон | 09:58 / 02.05.2020
8935
1 дақиқада ўқилади

Хусусий нотариус томонидан биринчи нотариал ҳаракат расмийлаштирилди

Хусусий нотариуслар фаолияти йўлга қўйилишидан мақсад - аҳолининг нотариал хизматларга бўлган талабини қондириш, нотариат соҳасида эркин рақобат муҳитини шакллантириш, ортиқча бюрократия ва коррупция ҳолатларига тўла барҳам бериш.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

2020 йилнинг 1 май санасидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ўз фаолиятини бошлади ва шу куни янги ташкил этилган хусусий нотариус томонидан биринчи нотариал ҳаракат амалга оширилди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, мазкур нотариал ҳаракат Фарғона вилоят Қўқон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ф. Хожиматов томонидан амалга оширилган бўлиб, фуқаро С.Р. томонидан нафақа олиш учун ишончнома расмийлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонига мувофиқ давлат нотариал идораларини нодавлат нотариал идоралар этиб қайта ташкил этилиши белгиланган эди.

Хусусий нотариуслар фаолияти йўлга қўйилишидан мақсад аҳолининг нотариал хизматларга бўлган талабини қондириш, нотариат соҳасида эркин рақобат муҳитининг шаклланиши, ортиқча бюрократия ва коррупция ҳолатларига тўла барҳам беришдан иборат.

Энди нотариал идорада ортиқча навбат кутиш ҳолатлари барҳам топади, фуқаролар ҳафтанинг исталган кунида нотариус хизматидан фойдаланиши мумкин бўлади.

Мавзуга оид