Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Таъкидланишича, Лос-Льянос ахлоқ-тузатиш марказида маҳбусларнинг қочишга уриниши вақтида 46 маҳбус соқчилар томонидан отиб ташланган, номаълум сондаги кишилар жароҳат олган.
Воқеа оқибатида турма ходимлари ҳам жабр кўрган, жумладан турма раҳбари Карлос Торо бир нечта пичоқ жароҳати олган.
Маҳаллий шифохонада яраланганлар кўплиги сабабли тиббий қурилмалар ва донорлик қони тақчиллиги юзага келган. Таъкидланишича, шу сабабли қурбонлар сони ошиши мумкин.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари турмада юз берган тартибсизликлар тафсилотларини аниқлаштирмоқда.















