Жаҳон | 07:17 / 06.05.2020
18857
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШда коронавирусга қарши қурашиш бўйича гуруҳ ўз ишини тўхтатишини эълон қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирусга қарши қурашиш гуруҳи ўз ишини тўхтатишини эълон қилди. Унинг ўрнига Оқ уй мамлакат иқтисодиётини тиклаш масалалари билан шуғулланувчи бошқа гуруҳни ташкил этади.

Фото: AFP

Трамп январда шакллантирилган гуруҳ ўз ишини тўхтатишини Аризона штатидаги чиқиши вақтида маълум қилди.   

АҚШ президентининг таъкидлашича, вице-президент Майк Пенс ва унинг ҳамкасблари катта иш қилишган, бироқ айни вақтда “бироз бошқача шакл” зарур. 

“Бу шакл – хавфсизлик ва тикланиш. Бизда бу мақсадда ташкил этиладиган бошқа гуруҳ бўлади”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.

АҚШ президенти бу қарор сабабини тушунтирар экан, АҚШни яқин 5 йилга тўлиқ ёпиб бўлмаслигини, шу сабабли Оқ уй инқироздан чиқишнинг кейинги босқичларини кўриб чиқаётганини айтган.

У янги гуруҳга Оқ уйнинг коронавирусга қарши курашиш бўйича координатори Дебора Биркс ва АҚШ аллергик ва юқумли касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучи ўтишини маълум қилган.

Бундан ташқари, Трамп мамлакат очилишини, корхоналар ўз ишини тиклашини айтган.

Мавзуга оид