Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook ва Google ходимларига йил охиригача уйдан туриб ишлашга рухсат берди
Аввалроқ Facebook ходимлари уйдан туриб ишлагани учун 1000 доллардан мукофот олганди.
Фото: Getty Images
Facebook ва Google уйдан туриб ишлаш имкониятига эга ходимларига йил охиригача шу режимда ишлашга рухсат беришини эълон қилди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.
Facebook офислари 6 июлдан очилиши режалаштирилган. Қайси ходимлар офисларга қайтиши борасида компания ҳозирча бир қарорга келмаган.
Аввалроқ Facebook ходимлари уйдан туриб ишлагани учун 1000 доллардан мукофот олганди.
Google ходимларни 1 июндан ишга қайтармоқчи эди, аммо эндиликда фикрини ўзгартирди.
Компания бош директори Сундар Пичаи офисларга қайтиш июлдан бошланишини айтди. Унинг қўшимча қилишича, уйдан туриб тўлақонли ишлай оладиган ходимлар йил охиригача уйдан ишлашда давом этишлари мумкин.
Апрель ўрталарида Марк Цукерберг 50дан ортиқ киши иштирокидаги тадбирлар 2021 йил июнгача ўтказилмаслигини, ходимлар эса ёз охиригача уйларидан ишлашлари мумкинлигини эълон қилганди.
Мавзуга оид
19:24 / 10.12.2025
Apple ва Google ҳамкорликни эълон қилди - iPhone’дан Android’га ва аксинча ўтиш осонлашади
18:18 / 08.12.2025
Google ва Apple ўзбекистонликларни ҳакерлар ҳужуми ҳақида огоҳлантирди
23:35 / 28.11.2025
Google Gemini сунъий интеллект платформасида ўзбек тили жорий этилди
22:05 / 28.11.2025