«Google вице-президенти Каран Бҳатия билан учрашувда Ўзбекистонда YouTube монетизациясини ишга тушириш масаласини муҳокама қилдик», — дея маълум қилди Саида Мирзиёева.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш ва рақамли тўловларга оид қонунчиликда амалга оширилган ўзгаришлар Ўзбекистонда халқаро тўлов тизимларидан эркин фойдаланиш учун имкониятларни кенгайтирмоқда.

Саида Мирзиёева Google билан турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш имкониятлари мавжудлигини ҳам қайд этди.

«Компания билан жуда кўп йўналишда ҳамкорлик қилиш имконияти бор. Олдимизда эса катта ва муҳим вазифалар турибди», — деди у.

















