Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, Хоразм вилоятида 14 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар, Бухоро вилоятида 6 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Эндиликда Қорақалпоғистонда тўлиқ соғайганлар сони 110 нафарга етган, Хоразмда 210 нафар, Бухорода эса 433 нафар кишига жавоб берилган.

Самарқанд вилоятида шу пайтга қадар 204 ҳолатда касаллик қайд этилган  бўлса, улардан ҳозиргача 103 нафар бемор бутунлай ушбу инфекциядан соғайди, бир бемор вафот этди. Айни пайтда вилоятда 100 нафар бемор даволанмоқда.

Бундан аввалроқ Фарғонада 6 нафар бемор тузалиб, вилоятда коронавирусга чалинган бир бемор қолгани хабар қилинганди.

Бугун кун давомида 36 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2076 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2596 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 509 нафар бемор даволанмоқда.