Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг коронавирусга чалинган тўртинчи вазири касалликдан тузалди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ва давлат думасининг бир неча депутатларида ҳам коронавирус аниқланган.
Россия фан ва олий таълим вазири Валерий Фальков коронавирусдан соғайди ва ишга қайтмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Путин маълум қилди.
Фальков Россия ҳукуматининг COVID-19 аниқланган тўртинчи вазири бўлганди. Аввалроқ бош вазир Михаил Мишустин, қурилиш вазири Владимир Якушев ва маданият вазири Ольга Любимова коронавирус юқтирганди.
Шунингдек, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ва давлат думасининг бир неча депутатларида ҳам коронавирус аниқланган. Песков ўзига икки томонлама пневмония ташхиси қўйилганини маълум қилган.
Олга Любимова 14 май куни коронавирусдан тузалиб ишга қайтаётганини хабар қилди.
Михаил Мишустин эса яқин кунларда ишга қайтиши кутилмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга чалинганлар сони 252 мингдан ошган, 2,3 минг киши касалликдан вафот этган.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026