ФВВ Бухорода кучли шамол оқибатларини бартараф этиш ишлари бўйича маълумот берди
37 485 та аҳоли хонадони, 359 та умумтаълим, 163 та мактабгача таълим, 96 та соғлиқни сақлаш ва 177 та бошқа муассасаларда таъмирлаш ишлари тўлиқ якунига етказилди.
Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф қилиш бўйича жорий йилнинг 24 май ҳолатига кўра, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида 41 927 та бино ва иншоотларга, шу жумладан, 41 085 та аҳоли хонадонлари, 842 та ижтимоий соҳа объектларига турли хил даражада зарар етган.
ФВВ хабарига кўра, бугунги кун ҳолатига 37 485 та аҳоли хонадони, 359 та умумтаълим, 163 та мактабгача таълим, 96 та соғлиқни сақлаш ва 177 та бошқа муассасаларда таъмирлаш ишлари тўлиқ якунига етказилди.
Вилоят шаҳар ва туманларига бугунги кунга қадар 1 млн 287 минг дона шифер, 1 млн 214 минг кв метр профнастил, 11,2 минг кв метр ойна, 4,2 минг метр куб ёғоч-тахта ва яна қатор зарур қурилиш маҳсулотлари етказиб берилди.
Аҳоли турар жойлари ва ижтимоий соҳа объектларига етказилган зарарни бартараф этишда жами 16 мингдан ортиқ қурувчи қатнашаётган бўлиб, шу жумладан, Мудофаа вазирлигидан 240 нафар (32 бирлик махсус техника), Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 245 нафар (54 бирлик махсус техника), Ички ишлар вазирлигидан 79 нафар (18 бирлик махсус техника), Миллий гвардиядан 250 нафар (18 бирлик махсус техника) шахсий таркиб амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Қайд этилишича, бугунги кунгача электр таъминотидан узилган 359,1 минг хонадондан 359,1 мингтаси (100 фоиз) қайта уланди. Шунингдек, ишдан чиққан 8,16 минг км паст кучланишли электр тармоқларидан 8,16 минг масофа қайта тикланди.
Табиий газ тизими бўйича зарар етказилган жами 115,17 минг хонадоннинг барчасида табиий газ таъминоти тўлиқ тикланган.
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар сабабли ичимлик суви таъминотидан узилиб қолган Олот, Қоракўл Ромитан, Вобкент, Когон, Бухоро туманлари ва Бухоро шаҳрида ичимлик суви таъминоти йўлга қўйилди.
Вилоятда табиий офатни бартараф этиш мақсадида, республика вазирлик, идора, ташкилотлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси, Тошкент шаҳар ва барча вилоят ҳокимликлари томонидан 8,7 млрд. сўм ҳомийлик маблағлари туширилган.
Мавзуга оид
17:11 / 16.12.2024
Термизда турар жой биносининг сувоғи шамол туфайли кўчиб тушди
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024