"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури Президентнинг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Norma’нинг ёзишича, "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси қўшимча равишда $100 млн эквивалентидаги маблағларни қуйидаги ваколатли банкларга ажратади:
"Агробанк" АТБга - $40 млн эквивалентида;
АТ Халқ банкига - $30 млн эквивалентида;
"Микрокредитбанк" АТБга - $30 млн эквивалентида.
Қўшимча маблағларни ажратиш Президентнинг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сон қарорига асосан Жамғарма ҳамда ваколатли банклар ўртасида тузилган кредит шартномаларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжат 21.05.2020 йилда кучга кирди.











