Лукашенко Россия ОАВ орқали Беларусга муаммолар тиқиштираётганини айтди
Май ойи бошида Россиянинг Биринчи канали суратга олиш гуруҳи аккредитациядан маҳрум қилинганди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко давлат хавфсизлик қўмитаси бошлиғи Валерий Вакульчик билан учрашувида мамлакатда бир нечта пандемия мавжудлигини айтди. Бу ҳақда БелТА агентлиги хабар бермоқда.
"Пандемиялардан бири соғлиқни сақлаш соҳасида. Худога шукр, уни аста-секин бартараф этяпмиз", - деди Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, сайловлар сабабли сиёсий пандемия, жаҳондаги инқироз боис иқтисодий пандемия вужудга келган.
"Ҳали инфопандемияни айтганим йўқ. Ҳозирда интернет ахлатхонасига ҳар нарсани ташлашяпти ва хориждан, хусусан қардош биродарларимиз ҳам ОАВда муаммоларни тиқиштирмоқда. Аммо биз буларнинг барчасини кўриб турибмиз", - деди Беларусь президенти.
Май ойи бошида Беларусь ТИВ Россиянинг Биринчи канали суратга олиш гуруҳини республикадаги коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисидаги лавҳаси учун аккредитациядан маҳрум қилганди.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024