Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш марказининг асосий вазифалари белгиланади
Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва ахборот мультимедиа маркази фаолияти ташкил этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва ахборот мультимедиа маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 26 майдаги ПҚ–4730-сон қарори билан “Ахборот ва компьютер технологиялари маркази” давлат муассасаси “Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва ахборот мультимедиа маркази” давлат муассасаси этиб қайта номланган.
“Ахборот ва компьютер технологиялари маркази” давлат муассасаси қайта номланганлиги муносабати билан унинг мавжуд штат бирликларини ҳамда молиялаштиришнинг амалдаги тартибини сақлаб қолган ҳолда “Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва ахборот мультимедиа маркази” давлат муассасасига ўрнатилган тартибда ўтказилади, меҳнатга оид муносабатлари бундан мустасно.
Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
ёш ижодкорларнинг, айниқса, чекка қишлоқ ва маҳаллалардаги иқтидорли ёшларнинг ноёб истеъдодини рўёбга чиқариш ва улар фаолиятини тизимли равишда кенг тарғиб этиш мақсадида продюсерлик фаолиятини ташкил этиш;
ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, маданият ва санъат борасида ёшларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида концерт ва фестиваллар, кўрик-танловлар, турли маданий шоу-томоша тадбирларини ўтказиш;
жаҳон халқлари миллий мусиқа ва қўшиқчилик санъатининг ноёб намуналарини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган ҳамда юртимиздан хорижга чиқувчи ёш хонанда, созанда ва бадиий жамоаларнинг гастрол сафарларини миллий хусусиятларимизга мувофиқ юқори бадиий савияда уюштириш;
ёшларнинг ижодий бирлашмалари, жамоалари ва яккахон ижрочиларнинг фаолияти, репертуари, сценарийлари, дастурларининг юқори ғоявий-бадиий савиясини таъминлашга амалий ёрдам бериш, ушбу жараённи мувофиқлаштириш ва таҳлил қилиб бориш;
ёшлар учун тажриба алмашиш семинарлари, илмий-ижодий симпозиумлар, конференциялар, маҳорат дарслари ташкил этиш;
театр, концерт ва томоша саҳналари, маданият, санъат марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, амфитеатрлар ва бошқа маданий-томоша муассасаларидан самарали фойдаланиб, миллий қадрият ва анъаналарга содиқ қолган ҳолда шоу-тадбирлар, концерт дастурлари, турли маросим ва байрамлар ҳамда ўзига хос креатив лойиҳаларни ташкил этиш;
Марказнинг ўзига хос ва фаолият туридан келиб чиққан ҳолда, замонавий шакл ҳамда дизайнга эга бўлган лейблини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Марказ фаолиятини ривожлантириш унга тадбиркорлик субъектлари ва ҳомийларни жалб этиш бўйича ташкилий амалий чораларни кўриш;
замонавий мультимедиа технологиялардан фойдаланган ҳолда креатив ёндашувлар асосида ёш иқтидорларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар, ҳудудий бошқармалар томонидан соҳада амалга оширилаётган ишлар билан кенг жамоатчиликни яқиндан таништириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларни амалга ошириш;
маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали ёритилишида иштирок этиш.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025