Маск Semi электр юк машинасини серияли ишлаб чиқаришга тайёрлигини маълум қилди
Юк машиналарини йиғиш жойи ҳали аниқланмади, фақат Tesla Semi учун батарея ва куч ускунаси компаниянинг Невададаги заводида ишлаб чиқарилиши маълум бўлди. Бозор Semi’нинг серияли чиқарилиши тўғрисидаги янгиликка Tesla акциялари нархининг 1000 доллардан ошиб кетиши билан реакция билдирди.
Юк машиналарини йиғиш жойи ҳали аниқланмади, фақат Tesla Semi учун батарея ва куч ускунаси компаниянинг Невададаги заводида ишлаб чиқарилиши маълум бўлди. Бозор Semi’нинг серияли чиқарилиши тўғрисидаги янгиликка Tesla акциялари нархининг 1000 доллардан ошиб кетиши билан реакция билдирди. Биринчи марта компаниянинг қиймати 190 миллиард долларга етди ва дунёдаги энг қиммат автомобиль ишлаб чиқарувчиси бўлган Toyota'га (215 миллиард доллар) яқинлашди.
Tesla раҳбари Илон Маск ходимларга мактубида Semi электр юк машинасини оммавий ишлаб чиқариш вақти келганлигини ёзди. «Батарея ва куч ускунаси Невада штатидаги Giga заводида ишлаб чиқарилади», - дейилади Reuters журналистлари танишиб чиққан мактубда. Қолган ишларни бошқа фабрикалар ўз зиммасига олиши мумкин, деб хабар беради TechCrunch.
«Tesla Semi’ни серияли ишлаб чиқаришни бошлаш вақти келди. Бунгача у чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган бўлиб, бу бизга дизайннинг кўп қирраларини яхшилашга имкон берди», - дейилади ходимларга мурожаатда. Маск ишлаб чиқариш қачон бошланишига аниқлик киритмаган.
Аммо, «Твиттер»да у Semi серияли ишлаб чиқарилиши ҳақидаги миш-мишларни тасдиқлаши борасида берилган саволга аниқ жавоб қайтарди. «Ҳа», - деди Маск.
Уолл-стрит учун бу етарли бўлди. Tesla акциялари 6 фоизга кўтарилиб, 1000 долларлик кўрсаткичдан ошди. Чоршанба кунги савдоларнинг якунида компаниянинг бозор қиймати 190 миллиард долларга етди. Йил бошидан бери компания акциялари нархи бозорнинг қолган қисмини анча ортда қолдириб, 132 фоизга ўсди.
Дарҳақиқат, шу пайтгача Tesla Semi электр юк машинаси АҚШ йўлларида вақти-вақти билан кўриниш берарди. Қишда юк машинаси Канада билан чегарада пайқалган, ўшанда у қишки синовлар учун Аляскага кетаётган бўлган.
Биринчи марта юк машинаси 2017 йил ноябрь ойида дебют қилди. Дастлаб, эълон қилинган юриш масофаси захираси 500-800 км эди, кейин бу рақам 1000 км.га кўтарилди. Юк кўтариши - тахминан 36 тонна. Ўтган йили ўтказилган синовлар буни тасдиқлади.
Мавзуга оид
20:37 / 13.11.2024
The Guardian Twitter’ни тарк этишини маълум қилди
11:58 / 12.11.2024
Маск, кичик Кеннеди ва Уайлс: Трампнинг атрофидагилар ким ва қайсилари янги маъмуриятда лавозим олиши мумкин?
14:15 / 10.11.2024
Трамп Зеленский билан «илиқ ва ёқимли» суҳбат ўтказган. Унда Маск ҳам иштирок этган
23:39 / 08.11.2024