Коронавирусга чалиниш ва ундан ўлим ҳолатлари бўйича АҚШ дунёда 1-ўринда турибди – 2,596 миллиондан ошиқ зарарланиш ҳолати ва 128 мингдан кўпроқ ўлим. Кейинги ўринни 1,315 миллион ҳолат ва 57 мингдан кўпроқ ўлим ҳолати билан Бразилия эгаллаб турибди. Касалланиш ҳолатлари сони бўйича 3-ўринни Россия 627 мингдан кўпроқ ҳолат билан банд этган. Аммо Россияда ўлим ҳолатлари сони нисбатан кам - 9073 бемор вирус қурбонига айланган. Кейинги ўринларда Ҳиндистон (500 мингдан ортиқ) ва Буюк Британия (300 мингдан ортиқ) жойлашган.
Портал маълумотларига кўра, дунёда коронавирусдан ўлим даражаси 1 миллион кишидан 64,2 нафарга, АҚШда 387 нафарга, Бразилияда эса 269 нафарга етди.
Маълумот учун, сўнгги икки ой ичида дунёда касалланиш ҳолатлари сони 1 миллиондан 10 миллионга чиқди. Касаллик дунёга тарқалиши бошланган вақтдан (январь ойи охири) умумий кўрсаткич 1 миллионга етиши учун (апрель ойи боши) уч ярим ой вақт кетганди.
















