Жаҳон | 17:01 / 29.06.2020
6918
1 дақиқада ўқилади

Янги Зеландияда бутун бошли аҳоли маскани сотувга қўйилди

Ҳудудда ўнлаб бинолар мавжуд бўлиб, бундан ташқари, харидор асал ишлаб чиқариш бўйича тайёр бизнесни қўлга киритади.

Фото: New Zealand Sotheby’s International Realty

Янги Зеландиядаги  Меллонсфолли Ранч  аҳоли маскани 7,5 миллион долларга баҳоланди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.

Ҳудудда ўнлаб бинолар мавжуд бўлиб, бундан ташқари, харидор асал ишлаб чиқариш бўйича тайёр бизнесни қўлга киритади. Аҳоли маскани нисбатан янги – уни 2006 йилда вестернларни ёқтирувчи маҳаллий фуқаро барпо этган. У АҚШнинг Вайоминг штатида жойлашган ковбойлар шаҳарчасига ўхшаб кетади.

Аҳоли маскани 22 кишига мўлжалланган – бу ердаги учта уйга шунча киши сиғади. Уйлар ёнида шериф офиси, кинотеатр ва суд биноси жойлашган. Окленддан Меллонсфолли Ранчгача машинада олти соатда етиб бориш мумкин.

2016 йил мартда АҚШнинг Невада штатида казино, дўкон ва мотели бор аҳоли маскани саккиз миллион доллар нарх билан сотувга қўйилганди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид