Жаҳон | 13:55 / 30.06.2020
10027
1 дақиқада ўқилади

Эронда янгиликлар портали раҳбари ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ўтган йилнинг 14 октябрь куни IRNA агентлиги Руҳулла Зам Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси кучлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар қилганди. У ҳукуматга қарши фаолият олиб бориш ҳамда Франция, АҚШ ва Исроил разведкалари билан ҳамкорлик қилишда айбланган.

Фото: REUTERS

Хориж разведкаси билан ҳамкорлик қилиш ва ҳукуматга қарши фаолият юритишда гумонланган Amad News янгиликлар портали раҳбари Руҳулла Зам ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Эрон олий суди вакили Ғулом Ҳусайн Исмоилий маълум қилди.

"Унга ўлим жазоси берилди", - дея Исмоилийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tasnim агентлиги. 

Ўтган йилнинг 14 октябрь куни IRNA агентлиги Зам Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси кучлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар қилганди. У ҳукуматга қарши фаолият олиб бориш ҳамда Франция, АҚШ ва Исроил разведкалари билан ҳамкорлик қилишда айбланган.

Зам эронлик журналист ва фаол сифатида танилган. Унинг доимий яшаш жойи Франция ҳисобланади. У 2017-2018 йилларда Эрондаги норозилик намойишларини фаол ёритган.

Мавзуга оид