Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартириш киритилади
Ҳукуматнинг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низом 2-бандига учинчи хатбоши қўшилади.
Унга кўра, мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда контракт бўйича хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун ҳарбий олий таълим муассасаларига курсантларнинг бакалавриатга қабул қилишнинг умумий қабул сонидан (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади.
Шунингдек, ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикаст олиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг) фарзандлари қабул квоталаридан ташқари тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномаси асосида қабул қилинадилар.
Ажратилган беш фоизли квота чегарасида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини, шунингдек икки фоизли квота чегарасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандларини қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонлари натижаси бўйича тўпланган баллардан келиб чиққан ҳолда навбатдаги кетма-кетлик тартибига мувофиқ тақсимланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом 3-банди еттинчи хатбоши янги таҳрирда баён этилади.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларда контракт бўйича хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг махсус унвонга эга бўлган хизматдаги офицерлар, сержантлар ва сафдорлар таркиби фарзандлари улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, етарли балл тўплаган тақдирда танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишига тавсия этилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларда контракт бўйича хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг махсус унвонга эга бўлган хизматдаги офицерлар, сержантлар ва сафдорлар таркиби фарзандлари улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, ўқишга тавсия этилмаган тақдирда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда тўплаган баллари билан танловда иштирок этади.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларда контракт бўйича хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажаришда ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикаст олиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари вазирликлар ёки идораларнинг тегишли тавсияномалари асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида олий таълим муассасалари бакалавриатига (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) ўқишга танловсиз қабул қилинадилар.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларда контракт бўйича хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклидаги таълим йўналишларига давлат гранти асосида белгиланган умумий қабул квоталарининг беш фоизи ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг махсус унвонга эга бўлган хизматдаги офицерлар, сержантлар ва сафдорлар таркиби фарзандлари учун икки фоизи миқдорида давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталари ажратилади.
Ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча (беш ва икки фоизли) қабул квоталарига талабаликка қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларининг белгиланган шаклдаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларнинг тест синовлари натижаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча (беш ва икки фоизли) қабул квоталарига қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан танлаган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда танловда иштирок этадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарори 1-иловаси 2-бандига янги мазмундаги хатбоши қўшилади.
Унга кўра, мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда контракт бўйича хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун Академиянинг кундузги таълим шаклига қабул қилишнинг умумий қабул сонидан (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади.
Ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикаст олиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари қабул квоталаридан ташқари тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномаси асосида қабул қилинадилар.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралари ҳарбий хизматчилари ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандларини ажратилган (беш ва икки фоизли) квоталар доирасида Академиянинг кундузги таълим шаклига қабул қилишда вазирликлар ва идораларнинг белгиланган шаклдаги тавсияномалари асосида ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Ажратилган (беш ва икки фоизли) қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.
Мавзуга оид
20:12 / 27.06.2026
Ўзбекистоннинг 24 та олий таълим муассасаси топ-1000 талик рўйхатга киритилди
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
10:13 / 13.06.2026
Талабалар ўқишини кўчиришнинг янги тартиби тасдиқланди
15:23 / 01.06.2026