Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ онлайн тарзда ўқиётган хорижлик талабаларнинг мамлакатдан чиқиб кетишини талаб қилмоқда
Давлат департаменти биринчи семестрда фақат онлайн таҳсил оладиган талабаларга виза бермайди, чегара назорати хизмати эса уларни чегарадан ўтказмайди.
Фото: AFP/Getty Images
АҚШда ўқиётган хорижлик талабалар агарда кузги семестрда уларнинг таълим муассасасида ўқиш фақат онлайн тарзда олиб бориладиган бўлса, улар мамлакатни тарк этишлари шарт. Бу ҳақда АҚШ иммиграция ва божхона полицияси сайтида маълум қилинди. Ушбу талаб F-1 ва М-1 визаларига эга талабаларга тааллуқли.
Давлат департаменти биринчи семестрда фақат онлайн таҳсил оладиган талабаларга виза бермайди, чегара назорати хизмати эса уларни чегарадан ўтказмайди. АҚШ ҳукумати талабаларга ўқиш жойини ҳеч бўлмаганда курсларнинг бир қисми кундузги шаклда ўтиладиган таълим муассасасига кўчиришни таклиф қилган. Акс ҳолда эса иммиграция полицияси уларни депортация қилиши мумкин.
Таълим муассасаларига бўлажак курсларнинг шакли ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимида маълум қилиш учун 10 кун муҳлат берилди.
Иммиграция полициясининг қарори хорижлик минглаб талабаларга таъсир қилиши мумкин, деб ёзади CNN.
Америкадаги кўплаб университетлар коронавирус пандемияси сабабли ўқитишнинг онлайн шаклига ўтиш ҳақида ўйламоқда.
Мавзуга оид
08:33
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24
Эпштейннинг ўлимидан олдинги эҳтимолий хати сурати эълон қилинди
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026