Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар икки йилда эълон қилинадиган халқаро индексда илк марта Ўзбекистон ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди
Молия вазирлигининг маълум қилишича, Ҳар икки йилда эълон қилинадиган «Рақобатбардош саноат унумдорлиги» индексида илк марта Ўзбекистон ҳақидаги маълумотлар ҳам киритилган.
«БМТ таркибига кирувчи Саноатни ривожлантириш ташкилоти (United Nations Industrial Development Organization, UNIDO) томонидан 2020 йил 3 июлдаги «Рақобатбардош саноат унумдорлиги» индексининг 2020 йилги ҳисоботида мамлакатимиз илк маротаба акс эттирилиб, 0,017 балл билан 152 та мамлакат орасида 92-ўринда қайд этилди.
Ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси мазкур индекс таркибидаги «Саноат ишлаб чиқариш қўшилган қийматининг ЯИМдаги улуши» индикаторида 0,566 балл билан 18-ўринни (жаҳон бўйича ўртача 0,343 балл) ҳамда «Саноатлаштириш интенсивлиги» индикаторида 0,406 балл билан 43-ўринни (жаҳон бўйича ўртача 0,323 балл) эгаллаб, дунёда ва ривожланаётган мамлакатлар орасида ўртача кўрсаткичлардан юқори эканлиги қайд этилган», дейилади вазирлик томонидан эълон қилинган хабарда.
Таъкидланишича, индекснинг юқори бешлигидан Германия, Хитой, Жанубий Корея, АҚШ ва Япония каби юқори саноат унумдорлигига эга мамлакатлар ўрин олган.
Ҳисоботдаги кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида 5-ўринда келтирилади.

Инглиз тилидаги тўлиқ ҳисобот билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Рақобатбардош саноат унумдорлиги» индекси 1996 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба эълон қилиб келинади. БМТ таркибига кирувчи Саноатни ривожлантириш ташкилоти статистик маълумотлар асосида мамлакатларнинг саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти, технологик такомиллаштириш ва модернизация қилиш даражаси, мамлакат саноатининг жаҳонга таъсири даражасини баҳолаб боради.
Мавзуга оид
21:06 / 21.03.2026
Ўзбекистоннинг Иқтисодий эркинлик индексидаги ўрни қандай ўзгарди?
08:39 / 30.07.2025
Ўзбекистонда бизнес муҳити индекси икки йил ичида энг юқори кўрсаткичга етди
18:54 / 10.03.2025
Ўзбекистон терроризм таҳдиди паст бўлган мамлакатлар қаторига кирди
08:00 / 06.02.2025