Тошкентда 4 июль куни шифохонага ётқизилган бемор вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда коронавирус инфекциясига чалинган яна бир бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.
«Шайхонтоҳур туманида яшовчи 51 ёшли Р.Н. (эркак)ни сўнгги 3-4 кун давомида ҳансираш безовта қилган.
4 июль куни Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилган ва коронавирус инфекциясига намуна олиниб, инфекция билан касалланганлиги тасдиқланган. Кўкрак қафаси рентген текширувидан ўтказилганда икки томонлама пневмония аниқланган.
Даволаниш динамикасида беморнинг аҳволи оғирлашиб, нафас етишмовчилиги ва ҳансираш кучайган. Шундан сўнг у 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ўтказилган. Бемор бундан аввал эпилепсия касаллиги билан назоратда турган, 2-гуруҳ ногирони.
Шифохонада бемор бир неча марта Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан онлайн режимида консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Бу кун давомидаги учинчи ўлим ҳолати бўлди ва жами ўлим ҳолатлари сони 48тага етди.
Шу вақтгача Тошкентда 29, Наманганда 4, Бухоро ва Самарқандда 3, Сурхондарё, Жиззах ва Навоийда 2тадан, Фарғона, Қашқадарё ва Қорақалпоғистонда биттадан ўлим рўй берди.
Мавзуга оид
18:29 / 22.10.2021
Ўзбекистонда ковид қурбонлари сони расман 1300га етди, ССВ кунлик ҳолатлар камаймаётганини маълум қилди
19:46 / 08.07.2021
Қонунчилик палатаси депутати коронавирус туфайли вафот этди
10:08 / 08.04.2021
Коронавирус: Сўнгги бир кунда 200га яқин ҳолат аниқланиб, бир бемор вафот этди
10:07 / 07.04.2021