Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Япониядаги ҳарбий базаларида ўнлаб ҳарбийлар коронавирусга чалинди
Япониянинг Окинава оролида жойлашган, АҚШга тегишли ҳарбий базаларда 61 нафар ҳарбийда коронавирус аниқланди.
“Синьхуа” ахборот агентлигининг хабар беришича, Окинава префектураси губернатори Дэнни Тамаки матбуот анжуманда бу ахборот “зарба бўлгани ва қаттиқ афсус келтириб чиқарганини” ва АҚШ томонидан кўрилган эпидемияга қарши чораларга ишонишини айтган.
Шу муносабат билан Окинаванинг марказида жойлашган Футэмма ва Кэмп-Хансэн базаларида карантин киритилган.
“Окинавада АҚШнинг Кадена, Футэмма ва Кэмп-Хансэн каби бир нечта базаси жойлашган. Бу базаларда коронавирус билан боғлиқ вазият одатда ташқи дунё учун очиқланмайди ва префектуранинг расмий статистикасида ҳисобга олинмайди”, дейилган хабарда.
Айни вақтда АҚШ коронавирус пандемиясидан дунёда энг кўп жабр кўраётган давлат ҳисобланади. АҚШ президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг кўплиги унга кўп миқдорда таҳлил топширилгани билан боғланган.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026