Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда коронавирус текшириладиган лабораториянинг 4 ходимида вирус аниқланган
Қашқадарё вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг 4 нафар ходимида коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда марказ ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Марказ вакилига кўра, охирги кунларда текширувдан ўтказишни сўраб мурожаат қилувчилар сони ошган.
«Марказ бир кунда 700 нафаргача бемор ёки коронавирусга гумонланувчидан тест синовларини олиб, ташхис қўйиш имкониятига эга. Пандемия шароитида мурожаатлар эса бир кунда 4-5 минг атрофида.
Дарҳақиқат, Қашқадарё вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига коронавирусга қарши кураш соҳасида кечаётган жараёнлар маълум мураккабликларни юзага келтирди. Чунки коронавирус инфекцияси ўчоқларини аниқлаш, аҳолини тезкор тест синовларидан ўтказиш имконияти чегараланган.
Марказнинг 500га яқин ходими хавфли вируснинг таҳлили, дизенфекция ишларига жалб қилинган. Бу жараёнда онгли равишда иштирок этиб, вирусни юқтириб олиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Хусусан, 8 июль куни ўтказилган текширувларда СЭО марказининг 4 нафар ходимида тест синовлари мусбат натижани кўрсатди. Шу боисдан 9-10 июль кунлари марказ тўлиқ дизенфекция тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилди. Лабораторияда ишловчи ходимлар уй карантинига олинган», дейилади вилоят СЭОМ хабарида.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026