Жаҳон | 14:53 / 14.07.2020
2700
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда мактабларга биринчи чоракда масофадан ўқитиш тавсия этилди 

Фото: 24.kz

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мавсумий шамоллашлар ва коронавирус билан боғлиқ нохуш вазият сабабли янги ўқув йилининг биринчи чорагини масофавий режимда ўтказишни тавсия этди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди.

 Вазирнинг маълумот беришича, мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 61755та ҳолат қайд этилган, бунинг 1700дан ортиғи болаларга тўғри келади. Унинг сўзларига кўра, мактабларда одатий ўқув йилининг бошланиши болалар ўртасида касалликка чалиниш ҳолатлари ўсишига ва инфекция тарқалишига олиб келади.

13 июль куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукумат комиссияси карантин режимини яна икки ҳафтага узайтирганини эълон қилди. Бош вазир Асқар Маминнинг маълум қилишича, кескин чеклов чоралари 20 июлдан 2 августгача узайтирилди.

Қозоғистонда 16 мартдан 11 майгача чеклов чоралари жорий этилганди. Сўнгра чекловлар бир неча марта узайтирилди. Сўнгги бор 5 июлдан икки ҳафталик карантин чоралари киритилганди.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид