Бугун Тошкент, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах ва Фарғона вилоятларида беморларнинг навбатдаги гуруҳларига жавоб берилди.

- Тошкентдаги тиббиёт муассасаларида 135 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 97 нафар;
- Самарқанд вилоятида 49 нафар
- Сурхондарё вилоятида 34 нафар
- Жиззах вилоятида 9 нафар;
- Фарғона вилоятида 4 нафар.

«Шундай қилиб юртимизда 8655 (+328) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 5855 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Ўзбекистонда 14 июль куни ҳам 297 нафар бемор касалликдан соғайиб, кунлик тузалиш ҳолатлари сони бўйича янги рекорд қайд этилганди.