
Испания чемпионатида 37-тур ўйинлари давом эттирилди. Бу турда ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилган «Реал» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. Бу «Реал»нинг 34-чемпионлиги бўлди. Зидан вақтида эса клуб иккинчи марта Испания чемпиони бўлди.

«Барселона» «Камп Ноу»да «Осасуна»дан кутилмаган зарбани қабул қилиб олди. Ўйиннинг 15-дақиқасида меҳмонлар вакили Арнаис ажойиб зарба билан ҳисобни очган бўлса, Месси 62-дақиқада жарима зарбасидан мукаммал ижро билан ҳисобни тенглаштирди.
77-дақиқада меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолишларига қарамай, 90+4-дақиқада Роберто Торрес «Осасуна»га сенсацион ғалаба келтирувчи голни киритди - 1:2.
Бу мағлубиятдан кейин Сетьен жамоаси 79 очко билан 2-ўринда қолди, «Реал» эса Ла Лига якунидан бир тур аввал чемпионликни расмийлаштирди.
Ла Лига. 37-тур
Реал Мадрид – Вильярреал 2:1
Голлар: Бензема (29, 77, пенальти) – Иборра (83).
Реал Мадрид: Куртуа, Рамос, Менди, Варан, Карвахаль (Васкес, 84), Каземиро, Модрич (Иско, 85), Азар (Асенсио, 62), Кроос (Вальверде, 85), Родриго (Винисиус Жуниор, 62), Бензема.
Вильярреал: Асенхо, Пау Торрес, Кинтилья, Шакла, Пенья (Сориано, 46), Мойсес Гомес (Касорла, 63), Замбо-Ангисса (Тригерос, 82), Морланес (Иборра, 63), Чуквуэзе (Онтиверос, 46), Марио Гаспар, Жерар Морено.
Огоҳлантиришлар: Шакла (18), Карвахаль (54), Модрич (62), Кинтилья (68), Иско (86).
Барселона – Осасуна 1:2
Голлар: 0:1 – 15 Арнаис, 1:1 – 62 Месси, 1:2 – 90 Роберто Торрес.
Барселона – тер Стеген, Фирпо (Альба, 79), Семеду (Видаль, 59), Лангле, Серджи Роберто, Ракитич (Бускетс, 67), Пуч (де Йонг, 79), Фати, Пике, Месси, Брэйтуэйт (Суарес, 59).
Осасуна – Эррера, Навас, Давид Гарсия, Видаль, Аридане, Брашанац (Ойер Санхурхо, 46), Иньиго Перес, Арнаис (Гальего, 71), Монкайола (Роберто Торрес, 85), Эступиньян (Тони Лато, 90), Адриан (Барха, 70).















