Жамият | 13:51 / 21.07.2020
11361
1 дақиқада ўқилади

Академик Саттор Турсунмуҳаммедов оламдан ўтди 

Ижтимоий фалсафа ва социология соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Саттор Турсунмуҳаммедов 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.

Саттор Турсунмуҳаммедов 1929 йил Туркистон шаҳрида туғилган, файласуф олим. Ўзбекистон ФА академиги (2000). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1979), фалсафа фанлари доктори (1970), профессор (1972). 

У Тошкент молия институтида ўқитувчи, доцент, кафедра мудири (1955-76). ТошДУ ҳузуридаги Олий ўқув юртлари ижтимоий фанлар ўқитувчилари малакасини ошириш институти директори (1976—79), 1985—1993 йилларда шу институтда ижтимоий-сиёсий муносабатлар кафедрасининг мудири бўлиб ишлаган.

Шунингдек, Тошкент педагогика институти ректори (1979—83), 1983—1985 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институтида фалсафа кафедрасининг мудири. ТошДУ ҳузуридаги Олий педагогика институти директори (1993) бўлган. 1995 йилдан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида сиёсатшунослик кафедраси профессори бўлган. 

Илмий ишлари саноат ва қишлоқ хўжалиги. меҳнати, ижтимоий гуруҳлар, табақалар, мулкдорлар синфининг шаклланиши, ижтимоий фалсафа, сиёсатшунослик соҳаларига бағишланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид