Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент туманида қудуққа тушган икки нафар фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди
Қудуқ тубида кислород етарли бўлмаганлиги сабабли уларнинг соғлиғи кутилмаганда ёмонлашиб қолган.
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Тошкент вилояти Тошкент тумани «Бунёдкор» маҳалласи Янги зарбулоқ кўчасида яшовчи А.А. исмли фуқаро ўз хонадонининг дарвозаси яқинида қурилган оқава сув учун мўлжалланган чуқурлиги 6 метрдан ортиқ бўлган қудуққа унинг ичидаги ёғочларни олиб чиқиш учун тушган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, қудуқ тубида кислород етарли бўлмаганлиги сабабли унинг соғлиғи кутилмаганда ёмонлашиб қолган. Унга ёрдам бериш учун тушган фуқаро Б.У.нинг ҳам соғлиғи ёмонлашган.
Шу вақт қудуқ ичидан ёрдам сўраб келаётган овозни эшитган фуқаро А.А.нинг ўғли қутқарув хизматига қўнғироқ қилган.
Воқеа жойига зудлик билан етиб келган қутқарувчилар қудуқ ичида ҳушини йўқотаёзган икки нафар фуқарони юқорига олиб чиқиб, уларга зарур ёрдамларни кўрсатди.
Шу тариқа икки нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
08:14 / 08.02.2026
OneID'га киберҳужум, ҳайдовчиларга огоҳлантириш ва Самарқанддаги шов-шув — ҳафта дайжести
22:01 / 02.02.2026
Aviator’даги ёнғиндан сўнг Ўзбекистон бўйлаб шу каби объектларни текшириш бошланди
10:40 / 02.02.2026
Қамашида йўлни қордан тозалаш ишларига махсус техникалар жалб этилди
20:27 / 01.02.2026