Жаҳон | 17:50 / 29.07.2020
10233
1 дақиқада ўқилади

Беларусда 30дан ортиқ россиялик ёлланма жангчилар қўлга олингани хабар қилинди

Қайд этилишича, Беларусдаги барқарорликни издан чиқариш учун мамлакатга 200дан ортиқ ёлланма аскар ташланган.

Фото: belta.by

Беларусда россиялик ёлланма аскарлар қўлга олингани хабар қилинди. БЕЛТА агентлиги воқеа тафсилотларини келтирмоқда.

Хабар қилинишича, 32 киши қўлга олинган бўлиб, уларнинг барчаси Вагнер хусусий ҳарбий компанияси жангчиларидир.

Агентликнинг ўз манбаларига таяниб маълум қилишича, сайловолди кампанияси даврида мамлакатдаги барқарорликни издан чиқариш учун Беларусга 200дан ортиқ ёлланма аскар ташланган.

Очиқ манбаларда қайд этилишича, Вагнер компанияси жангчилари Украина, Сурия ҳудудидаги жангларда иштирок этган, айни пайтда Ливиядаги тўқнашувларда ҳам қатнашмоқда.

 

Мавзуга оид