Россия мактабларида янги ўқув йили одатдагидек сентябрда бошланади, деб маълум қилди мамлакат бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова.
"Бугунги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, агарда айрим ҳудудларда қўшимча хавф бўлмаса, мактабларда янги ўқув йилини одатдагидек сентябрдан бошлаш тўғрисида қарор қабул қилдик", - деди у.
Голикованинг қўшимча қилишича, барча мактабларда дезинфекция ўтказилади, термометрия ташкил этилади, антисептик воситалар билан таъминлаш йўлга қўйилади.
Охирги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус юқтирганлар сони 828 мингдан ошган, 13,6 мингдан ортиқ киши вафот этган.













