Шаҳрисабз тумани ҳокими ишдан олинди, унинг ўрнига янги раҳбар тайинланди
Самад Ҳасанов Шаҳрисабз тумани ҳокими лавозимида иш бошлади.
Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.
Йиғилишда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев сўзга чиқиб, туманда амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида эмаслигини таъкидлаган. Фуқаролар мурожаатлари, таълим тизими, йўллар, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва экспорт масалаларига умуман эътибор қаратилмагани айтилган.
Тумандаги 30 та мактабларда иситиш тизими йўқ, 6 таси таъмирталаб. Мактабгача таълимга қамров 47 фоиз. Президент қарори билан бугун вилоятдаги 20 000 та эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўмдан нақд пул берилиши бошланган эди. Ушбу туманда 1040 нафар эҳтиёжманд оила бўла туриб, бугун ушбу хайрли иш амалга оширилмади, дейилади хабарда.
Сессия ишида ташкилий масала кўрилди. Унда туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Исроил Омонов вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Муборак тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётган адлия маслаҳатчиси Самад Ҳасанов тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 20 октябрь куни Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Исроил Омонов туман ҳокими лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
08:54 / 12.09.2024
Шаҳрисабз аэропорти фуқаро авиацияси парвозлари учун ўз фаолиятини тиклади
08:30 / 27.07.2024
Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди
15:10 / 25.07.2024
Тошкентда Lacetti’нинг бетон устунга урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:16 / 05.06.2024