Хабар берилишича, Сурхондарёдан Афғонистон ва Покистонга 41 млн. долларлик ловия, мош ва нўхат экспорт қилинган. Ловиянинг асосий харидорлари Покистон ва Афғонистон давлатлари ҳисобланади.

«Яна бир жиҳат шундаки, пандемия бошланган даврдан яъни 2020 йилнинг март ойидан шу кунга қадар Афғонистон ва Покистон давлатларига 24,2 миллион АҚШ долларлик 14,1 минг тонна ловия экспорт қилинган.

Шу билан бирга, жорий йилнинг ўтган даврида Сурхондарё вилоятидан мазкур икки давлатга 9,4 миллион АҚШ долларлик мош ва 2,2 миллион АҚШ долларлик нўхат маҳсулотлари ҳам экспорт қилинди. Ҳозирда ҳам мазкур маҳсулотларнинг экспорти божхона постларида тун-у кун амалга оширилмоқда», – дейилади ҳокимлик хабарида.