Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Хитой фуқаросига нисбатан талончилик содир этилди
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Хитой фуқаросига нисбатан содир этилган талончиликда гумонланувчи шахсларни қўлга олишди.
Жорий йилнинг 3 август куни Яккасарой тумани ички ишлар органларига Хитой фуқароси, 24 ёшли Я.Д. мурожаат қилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, тахминан соат 22:40да ўзининг «Ласетти» автомобилида бўлганида унинг машинасига икки нотаниш киши чиққан. Ғаразгўйлар уни саволлар билан чалғитиб, салондан ичида паспорт, сўм ва АҚШ долларида бўлган пуллар, банк карталари бўлган сумкани ўғирлаб кетишган.
Қайд этилишича, кўрилган чоралар натижасида Боғтепа кўчасида дарахт остида сумка, паспорт ва карталар топилди.
Мазкур ҳолат асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси («Талончилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижаларига кўра, шунингдек, ташқи видеокузатув камералари ёзуви ўрганилгач, Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари талончиликда гумонланувчи шахсларни аниқлаб – 25 ёшли А.М. ва 23 ёшли М.С.ни қўлга олишди.
Тергов давомида ўғирланган нарсаларнинг бир қисми жабрланувчига қайтарилди. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
16:44 / 07.02.2026
Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосар лавозими жорий этилди
08:28 / 07.02.2026
Тошкент ва Қашқадарёда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
08:25 / 07.02.2026
Centrum Air'нинг Урганч—Тошкент рейсига 12 йўловчи “сиғмай” қолди
18:57 / 05.02.2026