Жамият | 17:03 / 08.08.2020
16441
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда SMS хабар туфайли келиб чиққан жанжал одам ўлими билан тугади

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

2020 йилнинг 4 август куни соат 14:00да Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Халқобод” МФЙда 34 ёшли Ш.Й. ҳамқишлоғи, 27 ёшли Н.Б.га телефон қилиб чақириб, синглиси 18 ёшли М.Д.га нима мақсадда SMS хабар жўнатиб тинчлигини бузаётганлигини сўраган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар яшаш уйи орқа томонида ўзаро жанжаллашиб қолишиб, Ш.Й. жанжал давомида мушти билан Н.Б.нинг бош соҳасига уриб тан жароҳати етказган.        
                                        
Натижада, Н.Б. тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Иштихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Қайд этилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид