Расмий маълумотга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 27 октябр куни соат 21:00 ларда Қўнғирот маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Д-076 автомобил йўлининг 80-километрида содир бўлган.

Иштихон–Пайшанба йўналишида ҳаракатланаётган Epica ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги темир тўсиққа урилган. Расмий муносабатда бунга ҳайдовчининг эътиборсизлиги сабаб бўлгани билдирилган.

Ҳайдовчи олган оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Иштихон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Расмийлар ҳайдовчиларни белгиланган тезлик меъёрларига риоя қилишга, хавфсиз оралиқ масофани сақлашга ва рулда ҳушёр бўлишга чақирган.