Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистоннинг 400 нафар толибни озод қилиш тўғрисидаги қарорини олқишлади
Ўзбекистон тинчлик жараёнини илгари суришда ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатишда давом этиши ва афғон халқига тинч келажак ва фаровон давлат қуришда ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр экани айтилди.
Ўзбекистон афғонлараро инклюзив музокаралар олиб бориш йўлидаги сўнгги тўсиқни олишга хизмат қилган 400 толиб маҳбусларни озод қилиш тўғрисидаги Афғонистоннинг Маслаҳат Лоя Жирғаси қарорини олқишлайди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати баёнотида айтилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон томони Доҳада Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида музокаралар жараёни бошланишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва афғон заминида узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликка эришиш йўлида томонлар сиёсий ирода, конструктив ёндашув ва муросага тайёр эканликларини намойиш этишларига умид билдиради.
«Ўзбекистон Республикаси тинчлик жараёнини илгари суришда ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатишда давом этади ва афғон халқига тинч келажак ва фаровон давлат қуришда ҳар томонлама кўмаклашишга қатъиян тайёр эканлигини маълум қилади», - дейилади баёнотда.
Аввалроқ, Афғонистон халқ вакиллари умуммиллий йиғини 9 августда «Толибон»нинг турмаларда сақланаётган 400 аъзосини озод қилиш ҳақида қарор чиқаргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026