“Пандемияга жавобан Жаҳон банки тезкор чоралар кўрди ва 2021 йил 30 июнгача унга қарши курашга яна 160 млрд доллар йўлламоқчи. 2020 молиявий йилда [банк учун 30 июнда якунланган] Жаҳон банки коронавирус билан боғлиқ ёрдамга 21 млрд доллар тақдим қилган”, дейилган баёнотда.
Халқаро валюта жамғармаси прогнозига кўра, жорий йилда жаҳон иқтисодиётида деярли 5 фоизлик пасайиш қайд қилинади. Бироқ у 2021 йилда тикланиб, 5,4 фоизга ошади.













