Чилонзорда Labo'нинг реклама устунига келиб урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Чилонзор туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берилди.
Жорий йилнинг 11 август куни тахминан соат 11:30да 102 рақамига Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бергани ҳақида хабар келиб тушган.
Тошкент шаҳар ИИББ маълумотида айтилишича, 20 ёшли А.Н. “Labo” русумли юк автомобилини бошқариш давомида бошқарувни йўқотиб реклама устунига тўқнашган. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
ЙТҲ натижасида бадан шикастлари етган ҳайдовчи шифохонага етказилди. Йўловчи –Тошкент вилоятидан бўлган 31 ёшли Б.С. олган бадан шикастлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Мазкур факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг, қоидалар соғлиғингиз ва ҳаётингизни асрайди”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
12:41 / 10.11.2024
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
15:30 / 22.10.2024
Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
16:18 / 25.09.2024