Ўзбекистон | 18:33 / 12.08.2020
4358
2 дақиқада ўқилади

Сўх тумани марказида ҳар бири 30 хонадонли 7та беш қаватли уй қурилади

11 мингдан ортиқ аҳоли учун янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. 

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокида Сўх туманида бўлиб ўтган фаоллари йиғилишида президентнинг жорий йил 8 августда қабул қилинган “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар муҳокама этилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, 2020-2021 йилларда Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларининг манзилли дастурига 146 та лойиҳа киритилган бўлиб, 639 миллиард сўм маблағ сарф этилади. Мазкур ишлар натижасида 11 мингдан ортиқ аҳоли учун янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. 

Йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш борасида 160 км шағал қопламали йўлларни цемент-бетон қопламага ўтказиш ва асфальт қоплама ётқизиш, 106 км тупроқ йўлларни шағал қопламага ўтказиш ва 40 км цемент-бетон пиёдалар йўлакларини қуриш белгиланган. Туман марказида "Ровон" шаҳар бош режасига мувофиқ ҳар бири 30 хонадонли 7 та 5 қаватли уй-жойлар қурилади. 

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Республика ишчи гуруҳи томонидан мутасадди раҳбарлар иштирокида Дастур доирасида амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳанинг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш ва бажарилган ишларни мунтазам муҳокама қилиб бориш топширилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид