«Сизлар ФИФА рейтингида 5-ўринда турган Португалия, 13-ўринда турган Колумбия ва кўплаб футболчилари Европа ва жаҳоннинг етакчи клубларида тўп сурадиган Конго миллий жамоаларига қарши мардонавор курашдингиз. Ҳар бир ҳужум, ҳар бир ҳимоя, ҳар бир зарба ва ҳар бир кураш лаҳзаси халқимизга ҳаяжон, умид ва фахр бағишлади», деди у.
«Ҳурматли футболчилар, сизларнинг машҳурлигингиз орқали салбий фикрлар билдириб, ўзига сохта обрў ва лайк олмоқчи бўлган ҳар хил омадсиз спортчилар, мутахассис ва диван экспертлари кўп бўлади. Уларни ҳам кечириб юборинглар», деб қўшимча қилди ҳукумат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионатида Колумбияга 1:3, Португалияга 0:5, Конго ДР га 1:3 ҳисобида ютқазди ва гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади. Ўзбекистоннинг иккала голи Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов ҳисобига ёзилди. Миллий жамоа умумий ҳисобда 48 та терма жамоа ичида 46-ўринни эгаллади.
Бош вазир футболчилардан миллий жамоани танқид қилган «диван экспертларини» кечиришни сўради
04:50 / 02.07.202615 5422 мин
1 июль куни Тошкент халқаро аэропортида жаҳон чемпионатидан қайтган Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиларини тантанали кутиб олиш тадбири ўтказилди.











