Ўзбекистон | 15:15 / 16.08.2020
20045
2 дақиқада ўқилади

Фото: Ўзбекистонда Ҳаво флоти куни нишонланди

Бугун, август ойининг учинчи якшанбасида Ўзбекистонда Ҳаво флоти куни нишонланмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Мудофаа вазирлигидан хабар беришларча, кеча, 15 август куни вазирлик раҳбарияти вакиллари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги масъул офицерлари ҳарбий учувчиларни ёд этиш монументига ташриф буюриб, марҳум учувчилар хотирасига ҳурмат бажо келтирган.

«Тадбирда сўз олганлар соҳа ривожи, ушбу йўналишда ҳаётга татбиқ этилаётган янгиликлар хусусида тўхталиб, соҳа фидойиларини касб байрами билан самимий қутлади.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларига навбатдаги ҳарбий унвонлар, Мудофаа вазирлигининг «Намунали хизмати учун» кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.

Шунингдек, Хонобод ва Чирчиқ аэродромларида маҳоратли учувчилар томонидан кўргазмали машғулот ҳам ўтказилди», – дейилади Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарида.

Маълумот учун, 1995 йил 21 июлдаги президент фармони билан, август ойининг учинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво флоти куни этиб белгиланган, ўша йил 31 августида бу ҳақда қонун қабул қилинган.

Мавзуга оид