19 октябр куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий округи доирасида ҳарбий ўртасида дронларни бошқариш бўйича мусобақалар ўтказилди. Вазирлик матбуот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳарбий хизматчилар “Дронларни жанговар қўллаш бўйича энг илғор гуруҳ” кўрик-танловида ҳамда “Drone racing” (дронлар пойгаси) мусобақаларида қатнашган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мусобақада Жиззах, Самарқанд ва Навоий гарнизонларидан келган ҳарбий хизматчилар замонавий дронларни бошқаришдаги маҳорати, чаққонлиги, аниқлиги ҳамда фавқулодда вазиятлардаги тезкорлигини намойиш этган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ҳарбий округ миқёсидаги ушбу мусобақа ҳудудлараро тажриба алмашиш, ҳарбийлар ўртасида замонавий технологияларни оммалаштиришда муҳим қадам ҳисобланади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу тадбир Ўзбекистон армиясида киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турларини ривожлантиришга доир президент қарори асосида ўтказилмоқда. Унга кўра, дрон технологиялари йўналишида уч босқичли мусобақа тизими жорий этилган: биринчи босқич ҳар йили августда вазирлик ва идораларда, иккинчи босқич октябрда ҳарбий округлар миқёсида, учинчи босқич декабрда – “Мудофаа вазири кубоги” сифатида ўтказилади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати