Лукашенко Беларусь ғарбий чегараларига десантчиларни ташлашга буйруқ берди
У Польша ва Литвада НАТО кучларининг машғулотлари ўтказилишидан хавотирда эканлигини айтди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко Витебскдан Гроднога ҳаво-десант бригадасини ташлашга буйруқ берди. Бу ҳақда Белта агентлиги хабар қилди.
У мамлакат мудофаа вазирлиги стратегик бошқарув марказида бўлиб ўтган йиғилишда Польша ва Литвада НАТО кучларининг машғулотлари ўтказилишидан хавотирда эканлигини айтди.
"Шунинг учун ғарбий чегаралардаги кескин вазият боис Витебскдан Гроднога ҳаво-десант бригадасини ташлашга буйруқ бердим", - деди Беларусь президенти.
Лукашенко аввалроқ Путин билан Беларусь хавфсизлигини таъминлаш бўйича келишиб олганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Россия биринчи сўровдаёқ Беларусга хавфсизликни таъминлашда ёрдам беради. Беларусь раҳбари бу Иттифоқ давлати ва КХШТ доирасида амалга оширилишини таъкидлаган.
9 август куни республикада бўлиб ўтган президент сайловларидан кейин аҳоли оммавий норозилик намойишларига чиқа бошлади. Намойишчиларга қарши енгил гранаталар, резина ўқлар, сув тўплари ишлатилди ва ўқотар қуроллардан фойдаланилди. Бир неча кун ичида 7000дан ортиқ одам қўлга олинди. 13 августдан бошлаб республика аҳолиси тинчлик акцияларига «бирдамлик ҳалқаси» шаклида чиқа бошлади.
Мавзуга оид
20:18
Лукашенко Беларус уйсизлар ва текинхўрлар билан «жиддий курашишини» айтди
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024